https://sputniknews.uz/20230404/garb-gruziya-rossiya--33506198.html
Ғарб Грузияни Россия билан ҳарбий можарога киришишга мажбур қилмоқда – Наришкин
Ғарб Грузияни Россия билан ҳарбий можарога киришишга мажбур қилмоқда – Наришкин
Sputnik Ўзбекистон
Унинг сўзларига кўра, Ғарб пойтахтларининг мўлжали Украинага ёрдам беришдир.
2023-04-04T16:50+0500
2023-04-04T16:50+0500
2023-04-05T18:44+0500
россия
грузия
абхазия
ғарб
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/19/23556149_0:159:3079:1890_1920x0_80_0_0_285f5798c9f9ec3cb9a825a480a1409b.jpg
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ғарб Грузияни Россия билан ҳарбий можарога киришишга мажбур қилмоқда, “иккинчи фронт” очиб, Тбилисини Абхазия ва Жанубий Осетия устидан назоратни тиклаш учун қулай вақт эканлигига ишонтирмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин таъкидлади.Унинг сўзларига кўра, Ғарб пойтахтларининг мақсади Украинага ёрдам беришдир.Наришкин Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати ва Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитаси коллегияларининг қўшма йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Минскда бўлиб турибди.
грузия
абхазия
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/19/23556149_347:0:3078:2048_1920x0_80_0_0_f340d70eb74d72a88b8121594823a436.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия грузия абхазия украина ғарб
россия грузия абхазия украина ғарб
Ғарб Грузияни Россия билан ҳарбий можарога киришишга мажбур қилмоқда – Наришкин
16:50 04.04.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023) Унинг сўзларига кўра, Ғарб пойтахтларининг нияти Украинага ёрдам беришдир.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ғарб Грузияни Россия билан ҳарбий можарога киришишга мажбур қилмоқда, “иккинчи фронт” очиб, Тбилисини Абхазия ва Жанубий Осетия устидан назоратни тиклаш учун қулай вақт эканлигига ишонтирмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин
таъкидлади.
“Биз Вашингтон, Брюссель, Лондон ва бошқа Ғарб пойтахтларининг Грузия раҳбариятини “иккинчи фронт”ни очишга ишонтиришга бўлган қатъий уринишларини кўрмоқдамиз. Улар Грузия раҳбариятини ҳозир Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудлари устидан назоратни тиклаш мумкин бўлган тўғри пайт эканлигига ишонтирмоқда”, - деди Наришкин журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб пойтахтларининг мақсади Украинага ёрдам беришдир.
“Улар жанг майдонидаги вазият Украина фойдасига эмаслигини кўришмоқда, шунинг учун Грузияни Россия Федерацияси билан ҳарбий можарога киришишга мажбур қилмоқда”, - дейди у.
Наришкин Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати ва Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитаси коллегияларининг қўшма йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Минскда бўлиб турибди.