Ақлли авиабомбалар махсус операцияни жадаллаштирмоқда
Киев режими “янги таҳдид”дан хавотирда – ҳар куни УҚК позициялари ва объектларига спутник орқали бошқариладиган 500-1500 кг калибрли авиабомбалар келтирилмоқда.
SputnikУкраина Қуролли кучларида (УҚК) Россия Аэрокосмик кучларининг бошқариладиган бомбаларига қарши ишлатиш учун ҳеч қандай восита йўқ. Юқори аниқликдаги ва мустаҳкам қанотли супер бомбалардан фаол фойдаланиш душманни тезда йўқ қилиш ва махсус ҳарбий операция мақсадларига эришиш имконини беради.
Киев режими “янги таҳдид”дан хавотирда – ҳар куни УҚК позициялари ва объектларига йўлдош орқали бошқариладиган 500-1500 кг калибрли рус бомбалари келтирилмоқда. Қанотли “Валкириялар” Украина ҳаво мудофааси зонасидан ташқарида бомбардимончилардан 15 км баландликда ажралади, парвозда 50 километргача масофани босиб ўтади ва нишонларга кафолатли зарба беради. Нишондан минимал четлашиш масофасини инерциал бошқарув тизими таъминлайди.
Максимал даражада зарба жанговар каллакнинг оғирлигига боғлиқ, энг кучли ҳаво бомбаси УПАБ-1500Б учун бу 1010 кг ни ташкил қилади. Ушбу бир ярим тонналик “босқон”душманнинг махсус кучли ҳарбий инфратузилмасини, масалан, УҚКнинг чуқурликдаги қўмондонлик пунктларига самарали зарба беради.
Кичикроқ массали муқобил ўқ-дорилар – УПАБ-500Б - 390 кг портловчи моддани олиб юради. Режалаштирилган парвознинг максимал масофаси – 40 километргача. Ҳаво бомбаси инерциал йўлдош йўналтирув тизимидан фойдаланган ҳолда душман қурол-яроғи ва ҳарбий техникаси, ҳарбий-саноат объектлари, автомобиль ва темир йўл кўприкларига юқори аниқликда зарба бериб, йўқ қилиш учун мўлжалланган (нишондан айлана эҳтимолий оғиш 10 метрдан ошмайди).
Бундай ўқ-дорилардан оммавий фойдаланиш УҚКнинг мустаҳкамланган ҳудудларини ва НАТО қуролларини жанг майдонидан оператив тарзда “йўқ қилади”, Ғарбий ҳаво мудофаа тизимлари бу ҳолатда кучсиздир.
Бошқариладиган ҳаво бомбаларини Россиянинг “Тактическое ракетное вооружение” корпорацияси биринчи йил ишлаб чиқараётгани йўқ, аммо УПАБнинг душман мудофаасини шиддат билан бузиши Украинадаги махсус ҳарбий операцида аниқ бўлди. Маълумки, Авдеевск мустаҳкамланган ҳудудига ҳар куни бештадан тўққизтагача юқори аниқликдаги бомбалар келтирилади, 24 мартга ўтар кечаси эса Россия Аэрокосмик кучларининг самолётлари Суми вилоятидаги УҚКнинг муҳим объектига бир вақтнинг ўзида ўнта бошқариладиган бомбалар билан ҳужум қилди.
Дастлаб мукаммал УПАБ-1500Б-дан ташқари, Россияда ФАБ-500 калибрли эркин тушадиган бомбаларнинг катта захиралари мавжуд. 1962 йилдаги ушбу юқори портловчи қурол намунаси кейинчалик ёйиладиган қанотлар, навигация ускуналари билан жиҳозланди ва юқори аниқликдаги бошқариладиган бомбаларга айланди.
Янги қуролларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва эскиларини модернизация қилишни тезлаштириш орқали Россия мудофаа саноати йил давомида оддий ва аниқ қуролларни ишлаб чиқаришни кўпайтирди. Россия иқтисодиётни ҳарбийлаштирмасдан “ҳарбий йўл”га ўта олди, бунга Ғарб умуман тайёр эмас эди.
Жанговар устунлик
УПАБ-1500Б ҳаво бомбалари МҲО ҳудудида 2022 йил баҳорида, Мариуполда қўлланила бошланди. Биринчи бўлиб Россияда тақиқланган “Азов” гуруҳи жангарилари “Азовстал” ҳудудида зарбага дуч келди. УПАБ-1500Б нинг жанговар қобилиятлари “ҳаво-ер” қанотли ракетасига ўхшайди, парвоз корпуснинг ўрта ва қуйруқ қисмларида кичик қанотлар ёрдамида бошқарилади. “Ишга туширилди ва унутилди” тамойили амалга оширилмоқда.
Ҳаво бомбаси тўсиқларга чидамли. Масофа чекланган, аммо қувват жуда юқори. Юқори портловчи бетон зирҳни бузувчи жанговар каллак ва портлашни кечиктириш режимига эга 1,5 тонналик ақлли ҳаво бомбаси деярли ҳар қандай бетон юзасини ёриб ўтишга ва душманни ичкаридан йўқ қилишга қодир. Шунингдек, у ҳудудлар бўйича ҳам самарали ишлайди, оғир каллакнинг кучи нишондан кутилган оғишларни тўғрилайди.
УПАБ-1500Б ҳаво бомбаси узунлиги тахминан беш метр ва диаметри 400 мм бўлган цилиндрсимон корпусга эга. Бош қисми– яхлит ярим шарсимон, қуйруқ қисми конуссимон. Тананинг марказий қисмида катламали структуранинг тўртта учбурчак детали ўрнатилган. Бомба Су-30СМ ва Су-35 кўп мақсадли қирувчи самолётлар, Су-34 фронт бомбардимончи самолётлари ва Су-25 ҳужумчи самолётларига мос келади.
Оғирлиги 1020 кг ва жанговар каллаги 109 кг бўлган Американинг ўҳшаш қуроли –GBU-34 “қанотли” бетон зирҳни тешувчи ҳаво бомбаси – зарба юборилган жойдан 24 км масофагача нишонга уча олади. Нишондан эҳтимолий оғиш масофаси – 15 метргача. Россиянинг УПАБ-1500Б русумидан ҳар томонлама орқада. 1500 кг гача бўлган қуроллар “вазн тоифасида” эса америкаликларда (НАТО) бошқа ҳеч нарса йўқ.
Қимматбаҳо “Томагавкалар”ни (битта ракета - 730 минг доллар) Вашингтон УҚКга бермайди, 2022 йилда Mk80 бомбага бириктирилган битта JDAM нинг ўртача нархи 27 минг долларни ташкил этди. GLSDB қуроллари икки баравар қимматроқ ва унинг эълон қилинган масофаси 100 км дан ошади.
Бироқ Американинг “ақлли”, кесишган думли реактив ракета тизимининг ҳаво бомбалари Россиянинг Тор-М2 ва “Панцирь-С1” ҳаво мудофаа тизимларига нисбатан заиф бўлиб чиқди. 28 март куни Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги махсус операция ҳудудида қўғирчоқ Украина армиясининг энг узоқ масофали ва “ақлли бомба” GLSDB нинг қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Ҳамма янги нарса – эски унутилган нарсалардир. Hs293A (юқори портловчи) ва FX1400 (оғир зирҳ тешувчи) радио бошқариладиган бомбалари Иккинчи жаҳон уруши даврида Луфтваффе томонидан Ўрта ер денгизидаги Англия-Америка коалициясининг кемаларига қарши турли даражадаги самарадорлик билан ишлатилган. 1943-1945 йилларда Германия 500 та “қанотли” қуроллардан фойдаланган, уларнинг аниқлиги ўртача 11 фоизга етган –битта жанговар кема, иккита крейсер, тўққизта эскадра мина ташувчиси ва 10 та савдо кемасини чўктиришга қодир бўлган. Замонавий бошқариладиган бомбаларнинг аниқлиги ва қудрати кўп марта ошди, Россия мудофаа саноати етакчилик қилмоқда.