Ғарб банк инқирозига юз тутмоқда, Россия хавфсиз бандаргоҳга айланмоқда
АҚШ ва дунё банклари бирин-кетин иқнироқга юз тутаётган вақтда Россия банк тизими ижобий натижа кўрсатмоқда. Бунга жумаладан, санкциялар туфайли, Россия банк тизимининг изоляция қилингани ҳам қўл келмоқда.
SputnikТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. АҚШ ҳукумати март ойида банкларнинг молиявий қулашини тўхтатишга муваффақ бўлгандек ва шу тариқа инқирозни енгиб ўтгандек кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Аслида ундай эмас. Йирик минтақавий банклар хавф остида қолиб, омонатчилар ҳали ҳамон улардан пул олишда давом этмоқда. Банкротлик бўйича кейинги навбатда – йириклиги бўйича 14-ўринда турадиган АҚШнинг First Republic банки турибди.
Банкротликларнинг кетма-кетлигига келсак, кўпчилик биринчи навбатда, капитали триллион доллардан ортиқ бўлган Америка банк "аждарҳолари" учун бу ҳолат фойдали деб гапиряётган эди. Улар гўё буни рақобатчиларини банкрот қилиб, пулларни ўзларига ўтказиб олишлари учун атайлаб қилишмоқда, деган гаплар тарқалган эди. Нима бўлганда ҳам, бу сафар Федератив резерв молиявий гигантларни First Republic банкини қутқаришда иштирок этишга мажбур қилди.
Энг бой банклар унга ўттиз миллиард доллар хайрия қилишди. Лекин бу иш бермаслиги тезда маълум бўлди. First Republic акциялари ҳар гал янада пастроққа тушаверди. Бир вақтлар 147 доллардан сотилган қоғозлар ҳозир 12-14 долларга савдо қилинмоқда. Омонатчилар эса пул олишда давом этмоқда. The Wall Street Journal нашри First Republic ҳалокатига ишонади ва бу ҳақда очиқ ёзмоқда, Америка ОАВлари нохуш молиявий ҳақиқатни фуқаролардан яширишга одатланган бўлса-да.
Банкротлик тезда Европага ҳам тарқалди. Швейцариянинг машҳур Credit Suisse банки қулади. Кейин Deutche Bank каби гигантларнинг акциялари чўққидан тушди. Бугунги кунда Франциянинг энг йирик банклари BNP Paribas ва Societe General да солиқ тўлашдан бўйин товлаш бўйича кўплаб қидирувлар олиб борилмоқда.
Мутахассислар Ғарб банкларининг оммавий қулашининг эҳтимолини тизимда тўпланган катта миқдордаги қарзлар билан изоҳламоқда. Молиявий институтлар йиллар давомида бир-бирларига қарз бериб, қайта кредитлаб келинаётган эди. Натижада уларнинг 90% га яқин пуллари қарзга олинган бўлиб чиқди – бу "МММ"нинг қулаши вақт масаласи холос. Ҳукуматларнинг аҳмоқлиги ва банкларнинг очкўзлиги бу хавфли ҳолатга олиб келганини мутахассис бўлмаган одам ҳам тушуниши мумкин.
Расмийлар "босмахона"ни ишга туширгани сабабли, ўтган йили АҚШ ва Европада инфляция саккиздан йигирма фоизгача кўтарилган. Депозитлар бўйича ставкалар деярли кўтарилмади. Масалан, Англияга қаранг. У ерда расмий инфляцияни ўзигина ўн бир фоиздан ошади – реал ҳаётда вазият бундан ҳам ёмонроқ. Мамлакатдаги барча йирик банклар эса йиллик депозит бўйича 1,3% дан камроқ таклиф қилишади.
Америкада ҳам вазият худди шундай, гарчи Федератив резерв у ерда бир йилдан бери ставкаларни оширмоқда. Инфляция деярли ўн фоизни ташкил этади. Йиллик омонат бўйича ўртача "даромад" эса 1,28%, беш йиллик омонат бўйича – 1,21%ни ташкил қилади. Омонатчи банкка ўз пулини сақлаб қўйган учун қўшимча ҳақ тўлайди - ва жуда кўп тўлайди.
Табиийки, фуқаролар ўз ҳисоб рақамларидан пул ечиб, хоҳлаган ерга ўтказиб беришади. Жисмоний шахслар ўз жамғармаларини камроқ сарфлайдилар – акс ҳолда пул барибир инфляция томонидан ютиб юборилади. Тадбиркорлар ва бой одамлар олтин сотиб олишга ҳаракат қилиб, акцияларга таянишади. Бироқ, бу ерда расмийлар қимматбаҳо метални тўсатдан мусодара қилади, деган қўрқув ҳар доим бор: масалан, АҚШда хусусий савдогарларга 1933 йилда олтин эгалик қилиш тақиқланган ва бу тақиқ 1974 йилгача амал қилган. Лекин ҳар ҳолда, тенденция аниқ – омонатчилар ўз пулларини банклардан олиб чиқишга ҳаракат қилмоқдалар.
Аввалига триллион долларлик банклар бу иқтисодий кулфатдан ҳимоялангандек туюлди. Бироқ ундай эмас. Ўтган йил давомида АҚШнинг энг йирик банклари ҳисоботлари ажаблантиради.
АҚШда йириклиги бўйича тўртинчи банк Wells Fargo Group даромади 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 13 бараварга камайган. Унинг акциялари нархи бир йил олдингига нисбатан 27 фоизга пасайган. Иккинчи йирик банк Bank of America акциялари 35 фоизга пасайган. Шу ҳолат ҳамма банкда кузатилмоқда.
Қизиғи шундаки, банк акциялари ҳисоботлар эълон қилингандан сўнг дарҳол тушди. Балки шунинг учун ҳам АҚШнинг энг йирик молиявий аждарҳоси JP Morgan Chase молиявий ҳисоботларини эълон қилишга шошилмаяпти? Аммо донгдор банк катта жанжалга аралашиб қолган. CNBC телеканалининг таъкидлашича, банк эгалари ўзларининг доимий бош директори, “буюк қайта ишга тушириш” ғоясига берилиб кетган харизматик миллиардер, Демократик партиянинг фанатик тарафдори Жейми Даймонни ишдан бўшатишга қарор қилишган. Айтганча, айнан ўша 2023 йилда дунё дуч келадиган “иқтисодий кулфат” ҳақида башорат қилган.
Тўсатдан Жейми Даймон 2019 йилда Нью-Йорк қамоқхонасида сирли равишда вафот этган таниқли "қўшмачи" Жеффри Эпштейн билан алоқадорлиги маълум бўлди. Йўқ, банкирга ҳозирча аниқ ҳолатлар бўйича айблов қўйилгани йўқ, аммо федераллар уни вояга етмаган қизларни VIP-шахсларга сотиш, ундан қолган пулларни JP Morgan Chase ҳисобларида сақлаш ва фойдали сармояларга киритиш орқали пул топишга Эпштейнга ёрдам берганликда гумон қилмоқда. Жейми Даймон бу борада судда жавоб беришга ваъда берди.
Бу хушбичим, сочига оқ тушган жаноб ўнлаб йиллар давомида бутун дунё бўйлаб айланиб, одамларни камроқ истеъмолга, камроқ еб-ичишга, иқлимни сақлашга, кўпаймасликка ва ҳамма зудлик билан трансгендер одамларга ён босишига даъват қилган эди. Энди эса у вояга етмаганларга нисбатан оммавий зўравонлик ҳолатлари бўйича гувоҳлик беради. Дунёвий машҳурликнинг ана шундай ўтади.
Бироқ бу катта жанжал JP Morgan Chase ҳисоботи мавзусидан чалғиш даражасигача таассурот қолдирмайди. Чунки бундай гигант акцияларининг қулаши расмийлар нималарни яширишга уринаётганини аён қилади: банк инқирози аллақачон Америка ва Европани қамраб олган.
Аммо бу бутун дунё учун қанчалик хавфли? Ахир, америкаликлар ўз муаммоларини бутун дунёга тарқатишга усталар-ку. Хусусан, Россиянинг банк секторида унинг изоляция ҳолатида эканлиги қўл келмоқда. Ажабланарлиси шундаки, Австриянинг Raiffeisen банки 2022 йилда Европа банклари орасида даромад бўйича етакчи ўринда бўлди ва айнан Россия бозорида ҳам деярли ёлғиз ўзи қолган. Бу ерда фақат Сбербанк, рентабеллик бўйича унадан яхши натижаларга эришди.
Табиийки, Европа расмийлари ҳозир Россияни тарк этиши ва бошқалар қатори банкрот бўлиши учун Raiffeisenга қаттиқ босим ўтказмоқда. Хўш, бу Россияни шиддатли иқтисодий кулфатда классик хавфсиз бандаргоҳ эканлигини яна бир бор исботлайди.