Эрон компанияси Ўзбекистонда чой ишлаб чиқаради

Hasti Aryan Taamin чой, гуруч, шакар ва зираворлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. 31 март куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Ойбек Хамраев Эроннинг Hasti Aryan Taamin компанияси директори Насер Ансорий билан учрашди. Бу ҳақда “Дуне” АА хабар бермоқда.
Томонлар Эрон компаниясининг Ўзбекистонда чой ишлаб чиқариш бўйича сармоявий лойиҳасини муҳокама қилдилар. Улар тайёр маҳсулотларни Ўзбекистон ва ташқи бозорларда сотишни режалаштирмоқда.
Суҳбат чоғида томонлар ҳужжатларни расмийлаштириш, лаборатория жиҳозларини ташкил этиш, жиҳозлар етказиб бериш ва бўлажак маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича келишиб олдилар.
Hasti Aryan Taamin чой, гуруч, шакар ва зираворлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 2021 йилдан буён унинг чойи Ўзбекистонда “Famila Tea” савдо белгиси остида сотилмоқда.