“Бухоро-Тошкент-Бухоро” йўналишида қатнаш учун янги автобуслар олиб келинди

Натижада “Бухоро-Тошкент-Бухоро” йўналишида кунига қўшимча 550 та йўловчини ташиш имконияти яратилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. “Бухоро-Тошкент-Бухоро” йўналишида қатнаш учун янги автобуслар олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, “All Comfort” МЧЖ томонидан Хитойда ишлаб чиқарилган YUTONG русумли 10 та янги автобуслар олиб келинган.
“Мазкур автобуслардан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида 701-сонли “Бухоро-Тошкент-Бухоро” йўналишида хизмат кўрсатиш учун бириктирилиши режалаштирилган”, - дейилади хабарда.
Натижада “Бухоро-Тошкент-Бухоро” йўналишида кунига қўшимча 550 та йўловчини ташиш имконияти яратилади.