Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади

Пойтахтда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.
Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, шимолда ва чўл ҳудудларда 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.
Пойтахтда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-22° бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12-17° илиқ бўлади.