Референдум — 2023

Референдум қонунчилигига оид мобил илова ишга туширилди

Иловада барча маълумотлар билан ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида танишиш мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Референдум қонунчилигига оид мобил илова ишга туширилди. Унда сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, овоз бериш жараёнига оид барча маълумотлар келтирилган.
Референдум 2023 мобил иловаси
Мобил иловадан “норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар”, “сайлов комиссияси”, “услубий тавсиялар”, “ўқув материаллар” ва “кутубхона” бўлимлари жой олган.
Референдум 2023 мобил иловаси
Барча маълумотлар ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида келтирилган.
Референдум 2023 мобил иловаси
Мобил иловани Google Play ва App Store орқали юклаб олиш мумкин.
Мавзуга оид:
Ўзбекистон Конституциясига киритилган ўзгартиришлар қачондан кучга кириши мумкин?
МСК референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш режасини тасдиқлади