ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Намангандан Нижневартовскга авиапарвозлар йўлга қўйилди. Кеча “Наманган-Нижневартовск-Наманган” йўналишида биринчи авиақатнов амалга оширилди, дея хабар берди Uzbekistan Airways.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси “Шарқий хаб” доирасида Намангандан парвозлар географиясини кенгайтирмоқда.
Кеча авиакомпания Наманган-Нижневартовск-Наманган йўналишида илк парвозни амалга оширди.
Эндиликда Намангандан Россиянинг Нижневартовск шаҳрига мунтазам авиақатновлар бир маротаба – ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилади.
Жадвал:
Намангандан учиш маҳаллий вақт билан (Наманган) соат 16:00 да;
Нижневартовскга келиш маҳаллий вақт билан (Нижневартовск) соат 19:45 да;
Нижневартовскдан учиш маҳаллий вақт билан (Нижневартовск) соат 21:45 да;
Наманганга келиш маҳаллий вақт билан (Наманган) эртаси куни соат 01:35 да.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ авиакомпания баҳор-ёз навигациясидан бошлаб Тошкентдан Россиянинг иккита шаҳрига янги йўналиш бўйича авиақатновлар сонини ошираётгани маълум қилинганди.