"Uzbekistan Airways" Россия шаҳарларига янги ва қўшимча парвозларни йўлга қўймоқда

© SputnikБоинг 767
Боинг 767 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2023
Oбуна бўлиш
Март ойидан бошлаб Тошкент ва Намангандан Россиянинг 4 та шаҳрига янги ва қўшимча парвозлар йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. "Uzbekistan Airways" Тошкентдан Россиянинг Омск ва Нижний Новгород шаҳарларига парвозларни амалга оширади ва “Шарқий” хабни ривожлантиради. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Авиакомпания баҳор-ёз навигациясидан бошлаб Тошкентдан Россиянинг иккита шаҳрига янги йўналиш бўйича авиақатновлар сонини оширмоқда.
Парвозлар жадвали:
“Тошкент-Омск-Тошкент” йўналиши бўйича 26 мартдан ҳафтасига бир марта, якшанба кунлари;
“Тошкент-Нижний Новгород-Тошкент” йўналиши бўйича 28 мартдан ҳафтасига икки марта, сешанба ва шанба кунлари.
Шунингдек, авиакомпаниянинг “Шарқий” хабни ривожлантириш лойиҳаси доирасида авиақатновлар сони Намангандан ҳам кўпайтирилмоқда.
Парвозлар жадвали:
“Наманган-Оренбург-Наманган” йўналиши бўйича парвозлар 27 мартидан бошлаб тикланади. Мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновлар ҳафтада бир марта душанба кунлари амалга оширилади;
“Наманган-Нижневартовск-Наманган” йўналиши бўйича янги йўналиш 31 мартдан бошлаб ҳафтада бир марта, жума кунлари йўлга қўйилади.
Тошкент ва Намангандан парвоз қилувчи барча авиақатновлар авиакомпаниянинг кам бюджетли йўловчи авиаташувчиси ҳисобланган – "Uzbekistan Airways Express" бренди остида амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0