ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Бугун республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +10-12 даража, кундузи +25-27 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 22-25 м/с гача етиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10-15 даража, кундузи +22-27 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9-14 даража, кундузи +24-29 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +9-14 даража, кундузи +22-27 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кечаси +10-15 даража, кундузи +25-30 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +7-12 даража, кундузи +22-27 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5-10 даража илиқ, кундузи +12-17 даража илиқ бўлади.