ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. 1 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари учун нархлар оширилади. Бу ҳақда боғ маъмурияти хабар берди.
Қайд этилишича нархнинг ошиши боғда сақланаётган жониворларнинг озуқаси нархининг ошиши билан боғлиқ.
“Ошиб бораётган нархлар сабаб, буларнинг барчаси катта харажатларни талаб қилади. Шу сабаб биз узоқ ўйланишлардан сўнг кириш чипталари нархини бироз кўтаришга қарор қилдик. Бу қарор, шунингдек, жониворлар озуқаси нархининг ошиши билан ҳам боғлиқ”, - дейилади хабарда.
Имконияти чекланганлар ва 7 ёшдан кичик бўлган болалар учун кириш бепул.
Чипта нархлари:
хизматни ўтаётган ҳарбийлар -20 минг сўм;
нафақадаги фуқаролар -20 минг сўм;
7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар -20 минг сўм;
16 ёшдан катталар - 35 минг сўм.
Аввал чипта нархлари хизматни ўтаётган ҳарбийлар, нафақадаги фуқаролар, 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун 15 минг сўм, 16 ёшдан катталарга эса 25 минг сўмга тенг эди.