Илон Маск латифа билан сунъий интеллект хавфидан огоҳлантирди

Илон Маск ўз ҳазили билан, сунъий интеллектнинг назоратсиз ривожланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Нейрон тармоқлар ва сунъий интеллект ривожланишини тўхтатиб туриш бўйича таклифлар фонида америкалик бизнесмен Илон Маск супер интеллектни ишлаб чиқувчилар ҳақидаги латифани эслатди.
Илон Маск бу латифа билан сунъий интеллектнинг назоратсиз ривожланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

"Агностик-технологлар Худо бор ёки йўқлигини аниқлаш учун сунъий супер интеллект яратаётгани ҳақидаги эски ҳазил. Ниҳоят улар тугатиб, савол беришади. Сунъий интеллект жавоб беради: "Энди бор", - деб ёзди у ўзининг Twitter саҳифасида.

Аввалроқ Маск ва ушбу соҳадаги 1000 дан ортиқ бошқа мутахассислар барча лабораторияларни кучли сунъий интеллект тизимлари бўйича тадқиқотларни камида 6 ойга зудлик билан тўхтатишга чақирган эди.
Уларнинг фикрича, бундай тизимлар жамият учун хавф туғдириши мумкин. Танаффус хавфсизлик протоколларини ишлаб чиқиш учун керак. Акс ҳолда бизни машиналар қўзғолони кутмоқда, ҳеч ким сунъий интеллект тизимларининг хатти-ҳаракатларини олдиндан айтиб бера олмайди.