ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Тошкентдан Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрига авиақатновлар сони оширилмоқда. Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" компанияси хабар берди.
Эндиликда Тошкент-Боку-Тошкент авиақатновлари ҳафтасига 4 марта: сешанба, пайшанба, шанба ва якшанба кунлари йўлга қўйилади.
Парвозлар жадвалига кўра, HY755 Тошкент-Боку ва HY756 Боку-Тошкент йўналишлари шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Парвозлар вақти:
Тошкентдан учиш маҳаллий вақт билан (Тошкент) соат 07:35 да;
Бокуга келиш маҳаллий вақт билан (Боку) соат 10:30 да;
Бокудан учиш маҳаллий вақт билан (Боку) соат 10:30 да;
Тошкентга келиш маҳаллий вақт билан (Тошкент) эртаси куни соат 14:05 да.
Тошкент – Боку йўналиши бўйича багаж билан авиачипталар нархи 29 март ҳолатига 1 918 785 сўмдан, Тошкент – Боку – Тошкент йўналишида эса 3 874 470 сўмдан бошланади.
Маълумот учун, 28 март санасидан бошлаб Озарбайжон мамлакатга келаётган фуқаролар учун COVID-паспортларини тақдим этиш талабини бекор қилган.