НАТО Украинада "саробларга" пул тикмоқда

АҚШ ва НАТО Киев режими учун дунё бўйлаб доналаб эски зирҳли техника ва ўқ-дориларни йиғиб, Украина Қуролли Кучларининг баҳорги қарши ҳужумига ва Россия армиясининг махсус ҳарбий операция ҳудудида “тор-мор бўлишига” умид қилмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. АҚШ ва НАТО Киев режими учун дунё бўйлаб доналаб эски зирҳли техника ва ўқ-дориларни йиғиб, Украина Қуролли Кучларининг (УҚК) баҳорги қарши ҳужумига ва Россия армиясининг махсус ҳарбий операция ҳудудида “тор-мор бўлишига” умид қилмоқда. Кафолатланган ҳақиқатга қайтиш Ғарб ва Украина қўғирчоқлари учун оғриқли ва таажжубли бўлади.
Вашингтон ва унинг Европадаги йўлдошлари Украина можаросини Россиянинг ғалаба қозонишига йўл қўймаган ҳолда қандай тугатишни билмаяпти. Ҳеч қандай режа йўқ, шунчаки тахмин билан "қайси қуролга “ачинмаса” – ўшани етказиб беришмоқда. УҚКнинг баҳорги қарши ҳужумига умид қилмоқдалар, Пентагон раҳбари Ллойд Остиннинг сўзларига кўра, муваффақиятга эришиш учун “жуда яхши имкониятлар” мавжуд эмиш. АҚШ мудофаа вазири бундай хулосани Сенатнинг маъсул қўмитаси олдида фақат Россия Қуролли кучлари ресурсларини ҳисобга олмаган ҳолда бериши мумкин эди.

Аввалроқ УҚК Бош штаби Пентагон генераллари иштирокида апрель ойида Қримга қарши ҳужум стратегиясини – Донецк Халқ Республикаси, Запорожье ва Херсон вилоятларидаги “қуруқлик йўлаги”ни йўқ қилиш режасини ишлаб чиқди. Икки босқич –Днепрни кесиб ўтиб, Мелитополни эгаллаш, Армянск ва Геническка ҳужумлар амалга ошириш. Қоғозда ҳаммаси “силлиқ” кўринган, лекин жарликлар борлигини унутишибди.

Ғарб “мафкураси” виртуал оламида Украина армиясининг муваффақиятли қарши ҳужуми Москвани Киев шартлари бўйича музокаралар олиб боришга ундайди, деган фикр кенг тарқалган. Буерда “ҳудудларнинг қайтарилиши” ва АҚШнинг “истаклари”нинг амалга оширилиши назарда тутилади. Бироқ элликта “донор давлат”нинг жамоавий ҳарбий ёрдами ва Украина армиясининг кучи “жанг майдонида Россияни мағлуб этишга” ёки ҳеч бўлмаганда махсус ҳарбий операция ҳудудида кучлар мувозанатини ўзгартиришга имкон бермаслигини сезмаслик қийин. Ғарб жамоаси ва қўғирчоқ Киев режими аллақачон “уруш”да мағлубиятга учраб бўлган, аммо ўзларини тўхтата олмаяпти. Юзлаб миллиард доллар ва евролар Украина можаросининг “қора гирдоб”ига ғарқ бўлди, ҳеч ким НАТО йўқотишларини қоплашга ва “Ғарб демократияси”нинг янги геосиёсий мағлубияти учун жавобгарликни ўз зиммасига олишни истамайди.

29 март куни Россия Федерациясининг учта вилояти ҳудудида стратегик ракета кучларининг Новосибирск ракета тузилмаси мобил “Ярс”лари билан кенг кўламли машғулотлари бошланди. Кремлда бугун Украина мисолида махсус операция мақсадларига сиёсий ва дипломатик воситалар билан эришиш мумкин эмаслиги эслатилди. Аввалроқ РФ Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Россия ўзининг мавжудлигига таҳдид соладиган ҳар кимни йўқ қилишини айтган эди.

“Сароблар” ва тақдир йўллари

Украина президенти Владимир Зеленский "Associated Press" агентлигига берган интервьюсида Ғарб давлатлари Украинага авиация бермаётганидан, бошқа қуролларни етказиб беришда суст эканидан, шунингдек, яроқсиз ҳаво мудофаа тизимларини қайтаришга мажбур бўлаётганидан шикоят қилди. Ҳақиқатан ҳам, Вашингтоннинг Европа йўлдошлари “подадан олдин чанг чиқаришга” шошилмаяпти. Польша УҚКга аввалроқ ваъда қилинган барча МиГ-29 қирувчи самолётларини топширишдан бош тортди. Қолаверса, Бешинчи Республиканинг Амирликлардан сотиб олмоқчи бўлган 40 та "Mirage 2000" енгил қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича Франция мудофаа вазири Себастян Лекорнюнинг Украина билан музокаралар олиб бориш ҳақидаги баёноти бекорга тасодифан инкор қилинмади.
Варшава ва Париж бошқа Европа пойтахтлари каби можарога асосан Вашингтоннинг иштироки даражасидан келиб чиқиб муносабат билдиришади. Масалан, Франциянинг ҳозирги нияти – Украинага етказиб бериладиган 155-ммли снарядлар сонини икки бараварга ошириш, уларни ҳар ой 2000 донагача етказиш, бу эса УҚКнинг кунлик "норма"сининг ярмини ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, АҚШ жорий йилнинг баҳорида ойига 20 000 дона 155 ммли снаряд ишлаб чиқаришга интилмоқда, Америка ҳарбий-саноат мажмуаси эсабарча НАТО мамлакатлари ҳарбий саноатининг 90 фоизини ташкил қилади.
Америкаликлар "гегемонияни" сақлаб қолиш учун кўплаб иттифоқчиларини қурбон қилишга тайёр ва РФнинг ядровий асл салоҳиятини тушунган ҳолда ўзининг хавфсизлигига жуда жиддий муносабат билдиради. Пентагон раҳбари Ллойд Остин 28 март куни Сенат Қуролли кучлар қўмитаси йиғилишида Американинг F -16 қирувчи самолётлари урушнинг ҳозирги босқичида Украинага ёрдам бермаслигини яна бир бор таъкидлади. Киев бундай самолётларни "келажакда" олиши мумкин ва бугунги кунда, ҳаво ҳужуми мудофаа тизимларидан кўра, узоқ масофали қуроллар ва зирҳли техникалар гўёки муҳимроқ.

Тўғри, Америка “Абрамслари” ҳали УҚК учун тайёр эмас, Германия, Канада, Португалия ва Польшадан келган “Леопардлар” муваффақиятли қарши ҳужум учун етарли эмас. Киевга НАТОнинг замонавий танклари ва пиёда жанговар машиналарини етказиб бериш ўн баравар қилиб ўлчанмоқда. Жанг майдонида "Panzerhaubitze-2000" ўзиюрар қуроллари, "Patriot" ҳаво мудофаа тизимлари ва NASAMS нинг мавжудлиги ҳеч нарсани ҳал қилмайди.

Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида кўпинча антиқий "М113", "Spartan" ва "Stryker" зирҳли техникалари учрайди. "Stryker" ҳатто тўпда ўқ отишининг ўзиданоқ ёнга ағдарилиб кетиши мумкин. УҚКда, шунингдек, "Ҳаммер"лар, армия юк машиналари, сақлаш базаларида қайта таъмирдан чиққан М109 типидаги ўзиюрар қурол ўрнатиш мосламалари (ўзиюрар артиллерия тизими) бор. Артёмовск яқинида украиналик артиллериячилар 1946 йилги русумдаги 85 ммли Д-44 совет қуролларидан фойдаланганлар. Антиқий қуроллар ҳам отиш қобилиятига эга.
Четдан назар солсак, Киевда НАТО стандартларига мувофиқ қарши ҳужум учун етарли кучлар йўқ, қуруқликдаги кучларга ҳаво ёрдами йўқлиги айниқса сезиларли. УҚК жанговар ҳудудда ҳукмронлик қилаётган рус жангчиларига қарши курашиш учун воситаларга эга эмас. "Муқобил" жанговар дронлар вазиятга мос келмайди.
Россия Аэрокосмик кучлари, ўз навбатида, УҚКнинг қарши ҳужумини қайтаришга тайёр. Махсус ҳарбий операция ҳудудида рус қўшинларининг гуруҳи юзлаб янги Т-90М ва Т-72Б3М танкларини қабул қилиб олди. РФнинг мудофаа саноати корхоналарида ўқ-дорилар ва қурол ишлаб чиқариш кўп марта ошди.

Россия Мудофаа вазирлиги Киев режими ва НАТОнинг жорий ва келажакдаги "харажатлари" даражаси ҳақида ҳақиқий тасаввурни беради – фақат сўнгги 24 соат ичида махсус операция ҳудудида УҚКнинг: учта танк, бешта пиёда жанговар машина ва зирҳли транспорт воситалари, еттита гаубица, 15 та зирҳли жанговар техникаси ва 535 нафар ҳарбий хизматчиси йўқ қилинди. Ҳарбий ҳаракатлар театрида йилига Украина армияси 8400 тадан ортиқ танк ва зирҳли техникани, 5520 та артиллерия ва реактив ракета тизимларини, 3620 та жанговар дронларни, 630 та самолёт ва вертолётларни, 410 та зенит-ракета тизимини йўқотди.

Нуфузли "American Conservative" нашри Россияни заифлаштириш бўйича узоқни кўзламаган АҚШ сиёсати кўп қутбли дунё тартибига ўтишни тезлаштираётганини тан олади. Афсуски, Киев ва Вашингтонда Бандера ва Байденга ёндашиб қанчалик адашганликларини юз минглаб ҳалок бўлган Украина аскарлари ҳеч қачон била олмайди.