Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 30 мартнинг асосий воқеалари

Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 мар - Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшиинлар гуруҳи Харков вилояти Гряниковка, Цинковка, ЛХРнинг Новоселовское ва Стелмахивка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 50 тагача ҳарбий хизматчиси ва иккита машинасини йўқ қилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Червоная Диброва, Невское, ДХРнинг Ямполовка, Торское ва Григоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 130 тагача ҳарбий хизматчиси, иккита БТР, "Град" ракета тизими ва "Акация" ўзиюрар гаубицасини йўқ қилди.
Донецк йўналиши бўйича "Жанубий" кучлар гуруҳи бўлинмаларининг фаол ҳаракатлари натижасида душманнинг 340 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси ва ёлланма аскарлари, иккита танки, тўрттаси БМП, олтита БТР, 9та автомашина, битта "Град" тизими, Д-20 ва Д-30 гаубицалари йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" қўшинлар гуруҳи Запороже вилоятининг Владимировка, ДХРнинг Угледар, Малиновка ва Шербаки аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 25 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси ва иккита БТРини йўқ қилди.
Херсон йўналишида 25 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, 11 та техника ва учта Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Авиация, ракета қўшинлари ва артиллерия бир суткада УҚКнинг 107 та ҳудудда жойлашган 93 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
Суми вилоятидаги Гребенниковка аҳоли пункти яқинида Украинанинг "Бук-М1" зенит-ракета мажмуасининг ўзиюрар қурилмаси йўқ қилинди.
Херсон вилояти, Олговка қишлоғи яқинида 126-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Запорожье вилояти Зализничное посёлкаси ҳудудида 102-ҳудудий мудофаа бригадасининг ёқилғи омбори вайрон қилинган.
Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг Ми-8 вертолёти Запорожье вилояти Темировка қишлоғи ҳудудида ҳаво мудофааси ёрдамида уриб туширилди.
ДХРнинг Новоандреевка ва Зелений Гай аҳоли пунктлари ҳудудларида битта "Гром-2" оператив-тактик ракетаси, HIMARS (АҚШ) кўп ракетали тизимининг учта ракетаси уриб туширилди, Украинанинг иккита учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 404 та самолёт, 227 та вертолёт, 3 622 та учувчисиз учиш аппарати, 415 та зенит-ракета мажмуаси, 8 472 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1 076 та кўп сонли ракета тизимларининг 1076 та жанговар техникаси, 4644 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 9199 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.