ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ватандошларга Россия паспортини чет элдаги ваколатхоналарда олиш имкониятини бериш керак. Бу ҳақда Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Росссия қонунчилигига мувофиқ, агар хорижда муқим яшаётган кишининг паспорт олиши керак бўлса, ҳужжатни фақат Россияга келиб олиши мумкин.
“Албатта, бу одамларга қийин. Биринчидан, ҳозир логистика издан чиққан. Иккинчидан, бу жуда қиммат”, - деди Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили РИА Новостига берган интервьюсида.
Россиялик омбудсмен мамлакатнинг хориждаги консулхоналарида паспорт олиш имкониятини яратиш масаласини кўриб чиқиш ташаббуси билан Россия ТИВ ва ИИВга мурожаат қилганини қўшимча қилди.
Аввалроқ Москалькова хорижда дунёга келган россияликлар фарзандларига Россия фуқаролигини беришни таклиф қилган эди.