ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Албаниянинг Дуррес шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Диёрбек Эрматов 3 та медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Мусобақа доирасида 81 кг вазн тоифасида супага чиққан Диёрбек Эрматов 1 та олтин ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
Диёрбек Эрматов
© Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
У ўзининг севимли даст кўтариш машқида 145 кг билан энг юқори натижа қайд этди. Силтаб кўтаришдаги 169 кг ва икки курашдаги 314 кг уни шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишини таъминлади.
Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати
© Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги