Оғир атлетика: Диёрбек Эрматов ЖЧда олтин ва бронза медалларига сазовор бўлди

© Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигиОғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати
Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2023
Oбуна бўлиш
Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси илк медалларига эга чиқди.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Албаниянинг Дуррес шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Диёрбек Эрматов 3 та медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Мусобақа доирасида 81 кг вазн тоифасида супага чиққан Диёрбек Эрматов 1 та олтин ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
© Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигиДиёрбек Эрматов
Диёрбек Эрматов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2023
Диёрбек Эрматов
У ўзининг севимли даст кўтариш машқида 145 кг билан энг юқори натижа қайд этди. Силтаб кўтаришдаги 169 кг ва икки курашдаги 314 кг уни шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишини таъминлади.
© Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигиОғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати
Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2023
Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати

Мавзуга оид:

Диёрбек Эрматов оғир атлетика бўйича ЖЧда 3 та медалга сазовор бўлди.
Оғир атлетикачи Диёрбек Эрматов ЖЧда олтин медални қўлга киритди.
Янгиликлар лентаси
0