ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Россиянинг “Азимут” авиакомпанияси "Сочи-Урганч-Сочи" йўналиши бўйича биринчи мунтазам йўловчи қатновини амалга оширди. Бу ҳақда "Uzbekistan airports" хабар берди.
Бугун бортида 61та йўловчиси бўлган "Sukhoi Superjet 95" ҳаво кемаси сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Сочидан Урганч халқаро аэропортига парвозлар ҳафтада бир марта — чоршанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, 27 мартдан бошлаб Россия авиаташувчиси "Минералние Води — Самарқанд — Минералние Води" йўналиши бўйича парвозлар частотасини оширди.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг "Азимут" авиакомпанияси 6 февралдан бошлаб Москвадан Термизга парвозлар сонини оширди. Энди Термиз халқаро аэропорти Внуково (Москва) аэропортидан сешанба кунлари қўшимча рейс амалга оширади.
Шу билан бирга, авиакомпания Сочидан Бухорога янги рейсни йўлга қўйган. "Сочи-Бухоро-Сочи" йўналиши бўйича чартер рейслар “Sukhoi Superjet 95” самолётида ҳафтада бир марта — якшанба кунлари амалга оширилади.