"Азимут" авиакомпанияси Москвадан Термизга парвозлар сонини оширди

© Sputnik / Виталий ТимкивСамолет авиакомпании Azimuth
Самолет авиакомпании Azimuth  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2023
Oбуна бўлиш
Энди "Азимут" авиакомпанияси Термиз халқаро аэропорти Внуково (Москва) аэропортидан сешанба кунлари қўшимча рейсни амалга оширади.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Россиянинг "Азимут" авиакомпанияси 6 февралдан бошлаб Москвадан Термизга парвозлар сонини оширди. Бу ҳақда "Uzbekistan airports" хабар берди.
Аввалроқ авиаташувчи Москва — Термиз йўналиши бўйича ҳафтада бир марта: жума кунлари йўловчи қатновларини амалга оширган.
Энди Термиз халқаро аэропорти Внуково (Москва) аэропортидан сешанба кунлари қўшимча рейсни амалга оширади.
Қатновлар "Sukhoi Superjet 95" самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни Россиянинг "Азимут" авиакомпанияси Сочидан Бухорога янги рейсни йўлга қўйган эди. Сочи-Бухоро-Сочи йўналиши бўйича чартер рейслар ҳафтада бир марта — якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0