Тошкентда россиялик шифокорлар иштирокида нурли диагностика усуллари таҳлил қилинди

Пойтахтда Ўзбекистон, Россия ва Нидерландиядан нурли диагностика соҳасининг тажрибали врачлари ва МРТ ва КТни қўллаш бўйича мутахассислар иштирокида конференция бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Тошкентга Россиянинг етакчи тиббиёт марказлари шифокорлари ташриф буюрди. Улар М. Фёдорович номидаги клиник санаторийда "Ўзбекистон Республикасида нурли диагностика ривожланишининг долзарб масалалари" халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этишди.
Конференцияда Ўзбекистон, Россия ва Нидерландиядан нурли диагностика соҳасининг тажрибали врачлари ва МРТ ва КТни қўллаш бўйича мутахассислар, хусусан, Москва илмий-тадқиқот институти диагностикаси, А.Н.Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги миллий тиббий тадқиқот маркази ва бошқа тиббиёт марказлари мутахассислари қатнашди.
Конференциянинг асосий мавзуси – компьютер ва магнит-резонанс томография соҳасида янги амалиёт ва ечимларни жорий қилиш бўлди.
Илмий-амалий конференциянинг биринчи кунида иштирокчилар спектрал КТнинг юрак ва таянч-ҳаракат аппаратини текширишда, онкологик амалиётда у қандай қўлланилиши мумкинлиги ҳақида сўз юритишди. Шунингдек, МРТ ёрдамида мураккаб диагностик вазифаларни ҳал қилиш усулларини таҳлил қилдилар.

Иккинчи кун мутахассислар қизиқарли клиник ҳолатларни таҳлил қилишди ва инновацион тиббий жиҳоз ва дастурий таъминот амалиётда қандай қўлланилишининг шоҳиди бўлишди.