Навбаҳор Ҳамидова жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистонлик боксчи қизлар кетма-кет иккинчи бор дунё биринчилигини медаль билан якунлашмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Ҳиндистонда ўтказилган аёллар бокси бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Навбаҳор Ҳамидова бронза медали билан тақдирланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
66 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик спортчи чорак финалда жазоирлик Имане Хелифга имкониятни бой берган эди. Бироқ кейинчалик жазоирлик боксчи дисквалификация қилинди ва унинг ўрнига Ҳамидова ярим финалчи сифатида қайд этилди.
Ўзбекистонлик боксчи қизлар кетма-кет иккинчи бор дунё биринчилигини медаль билан якунлашмоқда. Бундан аввал Туркияда ўтган ЖЧда улар 2 та бронза медалига сазовор бўлган эди.