Навбаҳор Ҳамидова жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди

© Миллий олимпия қўмитасиНавбаҳор Ҳамидова жаҳон чемпионатининг бронза медалига эга чиқди
Навбаҳор Ҳамидова жаҳон чемпионатининг бронза медалига эга чиқди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик боксчи қизлар кетма-кет иккинчи бор дунё биринчилигини медаль билан якунлашмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Ҳиндистонда ўтказилган аёллар бокси бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Навбаҳор Ҳамидова бронза медали билан тақдирланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
66 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик спортчи чорак финалда жазоирлик Имане Хелифга имкониятни бой берган эди. Бироқ кейинчалик жазоирлик боксчи дисквалификация қилинди ва унинг ўрнига Ҳамидова ярим финалчи сифатида қайд этилди.
Ўзбекистонлик боксчи қизлар кетма-кет иккинчи бор дунё биринчилигини медаль билан якунлашмоқда. Бундан аввал Туркияда ўтган ЖЧда улар 2 та бронза медалига сазовор бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0