Обидхон Нўмонов Тбилиси “Катта дубулға” турнирининг кумуш медалига сазовор бўлди

Спортчи финал беллашувида мўғулистонлик Эрденбаяр Батзаяга имкониятни бой берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик дзюдочи Обидхон Нўмонов Тбилиси “Катта дубулға” турнирининг кумуш медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
73 килограммгача вазн тоифасида финалгача етиб борган Обидхон Нўмонов шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. Спортчи финал беллашувида мўғулистонлик Эрденбаяр Батзаяга имкониятни бой берди.
Бу Нўмонов учун “Катта дубулға” турнирларидаги учинчи медаль бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Диёра Келдиёрова 52 килограммгача вазн тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.