Диёра Келдиёрова Тбилиси “Катта дубулға” турнири ғолибига айланди — видео

© НОКДиёра Келдиёрова
Диёра Келдиёрова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2023
Oбуна бўлиш
Олимпиада чемпионини 40 сонияда мағлуб этган Келдиёрова Тбилиси “Катта дубулға” турнири ғолибига айланди.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Диёра Келдиёрова Тбилисида бўлиб ўтаётган “Катта дубулға” турнири ғолибига айланди, деб хабар қилмоқда МОҚ.
Диёра Келдиёрова 52 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратииб, мусобақа ғолибига айланди.
Барча беллашувларни муддатидан аввал якунлаб келаётган самарқандлик дзюдочи қиз финалда ҳам кўп вақт сарфламади. Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони косоволик Дистрия Красничи атиги 40 сония ичида таслим этилди.
Бу Келдиёрова учун “Катта дубулға” турнирларидаги тўртинчи олтин медаль ҳисобланади. Ушбу ғалаба орқали у жаҳон рейтинги учун 1000, Париж-2024 йўлида 500 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда.
Янгиликлар лентаси
0