Ўзбекистондаги давлат театрларига кириш икки кун бепул — тафсилотлар

Ўзбекистондаги барча давлат театрларида очиқ эшиклар ҳафталиги ўтказилмоқда. Шу кунлари театрларига кириш мутлақо бепул.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 27 март кунига қадар барча давлат театрларига кириш мутлақо бепул. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
Жаҳоннинг 100 дан зиёд мамлакатлари 27 март куни халқаро театр кунини нишонлайди. Шу муносабат билан Ўзбекистондаги барча давлат театрларида очиқ эшиклар ҳафталиги ўтказилмоқда.

“24–27 март кунлари барча давлат театрларига кириш мутлақо бепул”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, ўтган йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатда фаолият кўрсатаётган театрлар сони 50 тани ташкил этмоқда. Уларда жами 9476 та спектакль саҳна юзини кўрган бўлса, шундан 719 таси бепул намойиш этилган.