Ўзбекистон агросаноат секторида янги суғурта тизимини ишга туширади — тафсилотлар

Пойтахтда “AgroInsurance 2023” II халқаро конференцияси ўтказилди. Унда иштирокчиларга Ўзбекистонда ишга туширилиши режалаштирилган янги суғурта тизими лойиҳаси таништирилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистон агросаноат секторида янги суғурта тизимини ишга туширади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган “AgroInsurance 2023” II халқаро конференциясида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Пойтахтда “AgroInsurance 2023” суғурта ва Ўзбекистон молиявий агросаноат комплексининг истиқболлари” номли халқаро конференция ўтказилди.
Унда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги агросаноат секторида суғурта таъминотини янги босқичга кўтариш, шунингдек, янги лойиҳалар: кластерлар, рақамли иқтисодиёт, креатив технологиялар бўйича маърузалар тингланди.

“Semurg insurance” компанияси томонидан Швецариянинг “Swiis Re” янги суғурта тизими Ўзбекистонга олиб кирилмоқда. Мазкур лойиҳа агросаноат маҳсулотларини қайта суғурталовчи тизим бўлиб, унда мониторинг, рақамли технологиялар, дронлар, консалтинг каби хизматлар мавжуд”, деди компания бош директор ўринбосари Жасурбек Абдуллажонов.

Бунда пахта, донли экинлар, мевали дарахтлар, сабзавотлар каби барча қишлоқ хўжалиги экинларини суғурталаш мумкин.
2020 йилда Ўзбекистонда 327 000 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерларига “чигиртка балоси” орқали зарар етказилган. Ёки қишлоқ хўжалиги экинларига ҳайвонлар, қушлар ва кемирувчиларнинг ҳужуми кузатилади. Агросуғурта орқали бу хавф-хатарларни олди олинади ва ҳосилдорликнинг натижаси оширилади.
“Қишлоқ хўжалигида суғурта механизмларини ишлаб чиқиш муҳим саналади. Ҳозирда 9000 фермер, 5000 га яқин деҳқонлар агросаноат соҳасида фаолият олиб бораётган бўлса, соҳада суғурта тизимини жорий қилиш олдиндаги хавф-хатарларни олдини олади”, деди Қишлоқ хўжалиги вазир ўринбосари Умид Мадаминов.
Халқаро конференцияда қишлоқ хўжалигида инвестициялар, инновацион лойиҳалар ва янги дастурларнинг тақдимотлари ўтказилди.