https://sputniknews.uz/20230325/ozbekiston-agrosanoat-yangi-sugurta-33220286.html
Ўзбекистон агросаноат секторида янги суғурта тизимини ишга туширади — тафсилотлар
Ўзбекистон агросаноат секторида янги суғурта тизимини ишга туширади — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Пойтахтда “AgroInsurance 2023” II халқаро конференцияси ўтказилди. Унда иштирокчиларга Ўзбекистонда ишга туширилиши режалаштирилган янги суғурта тизими лойиҳаси таништирилди.
2023-03-25T17:14+0500
2023-03-25T17:14+0500
2023-03-25T17:14+0500
иқтисод
ўзбекистон
суғурта
халқаро конференция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/19/33216092_0:34:1280:754_1920x0_80_0_0_edee4b7f49c862f78b1e27d6b2dc6012.jpg
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистон агросаноат секторида янги суғурта тизимини ишга туширади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган “AgroInsurance 2023” II халқаро конференциясида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik мухбири.Пойтахтда “AgroInsurance 2023” суғурта ва Ўзбекистон молиявий агросаноат комплексининг истиқболлари” номли халқаро конференция ўтказилди.Унда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги агросаноат секторида суғурта таъминотини янги босқичга кўтариш, шунингдек, янги лойиҳалар: кластерлар, рақамли иқтисодиёт, креатив технологиялар бўйича маърузалар тингланди.Бунда пахта, донли экинлар, мевали дарахтлар, сабзавотлар каби барча қишлоқ хўжалиги экинларини суғурталаш мумкин. 2020 йилда Ўзбекистонда 327 000 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерларига “чигиртка балоси” орқали зарар етказилган. Ёки қишлоқ хўжалиги экинларига ҳайвонлар, қушлар ва кемирувчиларнинг ҳужуми кузатилади. Агросуғурта орқали бу хавф-хатарларни олди олинади ва ҳосилдорликнинг натижаси оширилади. Халқаро конференцияда қишлоқ хўжалигида инвестициялар, инновацион лойиҳалар ва янги дастурларнинг тақдимотлари ўтказилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/19/33216092_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_439b2077637948e856a09684938dabb3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон суғурта конференция
ўзбекистон суғурта конференция
Ўзбекистон агросаноат секторида янги суғурта тизимини ишга туширади — тафсилотлар
Пойтахтда “AgroInsurance 2023” II халқаро конференцияси ўтказилди. Унда иштирокчиларга Ўзбекистонда ишга туширилиши режалаштирилган янги суғурта тизими лойиҳаси таништирилди.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистон агросаноат секторида янги суғурта тизимини ишга туширади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган “AgroInsurance 2023” II халқаро конференциясида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Пойтахтда “AgroInsurance 2023” суғурта ва Ўзбекистон молиявий агросаноат комплексининг истиқболлари” номли халқаро конференция ўтказилди.
Унда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги агросаноат секторида суғурта таъминотини янги босқичга кўтариш, шунингдек, янги лойиҳалар: кластерлар, рақамли иқтисодиёт, креатив технологиялар бўйича маърузалар тингланди.
“Semurg insurance” компанияси томонидан Швецариянинг “Swiis Re” янги суғурта тизими Ўзбекистонга олиб кирилмоқда. Мазкур лойиҳа агросаноат маҳсулотларини қайта суғурталовчи тизим бўлиб, унда мониторинг, рақамли технологиялар, дронлар, консалтинг каби хизматлар мавжуд”, деди компания бош директор ўринбосари Жасурбек Абдуллажонов.
Бунда пахта, донли экинлар, мевали дарахтлар, сабзавотлар каби барча қишлоқ хўжалиги экинларини суғурталаш мумкин.
2020 йилда Ўзбекистонда 327 000 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерларига “чигиртка балоси” орқали зарар етказилган. Ёки қишлоқ хўжалиги экинларига ҳайвонлар, қушлар ва кемирувчиларнинг ҳужуми кузатилади. Агросуғурта орқали бу хавф-хатарларни олди олинади ва ҳосилдорликнинг натижаси оширилади.
“Қишлоқ хўжалигида суғурта механизмларини ишлаб чиқиш муҳим саналади. Ҳозирда 9000 фермер, 5000 га яқин деҳқонлар агросаноат соҳасида фаолият олиб бораётган бўлса, соҳада суғурта тизимини жорий қилиш олдиндаги хавф-хатарларни олдини олади”, деди Қишлоқ хўжалиги вазир ўринбосари Умид Мадаминов.
Халқаро конференцияда қишлоқ хўжалигида инвестициялар, инновацион лойиҳалар ва янги дастурларнинг тақдимотлари ўтказилди.