"Ўзавтосаноат" компаниясига янги раис тайинланди

Улуғбек Розуқулов илгари ҳам "Ўзавтосаноат" бошқаруви раиси бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Улуғбек Розуқулов "Ўзавтосаноат" компанияси бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Розуқулов (1969 йилда туғилган) Ломоносов номидаги Москва давлат университети битирувчиси, Россия Фанлар академияси Иқтисодиёт институти аспирантурасини тамомлаган, иқтисод фанлари номзоди.
У бу лавозимга тайинлангунга қадар 2018 йилдан Ўзбекистоннинг Индонезиядаги, 2019 йилнинг октябрь ойидан эса Вьетнамдаги элчиси бўлиб ишлаган.
Розуқулов 2017-2018 йилларда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бошқаруви раиси лавозимида ҳам ишлаган.
Шунингдек, унга қадар бош вазир ўринбосари — "Ўзавтосаноат" бошқаруви раиси, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори, Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар департаменти директори лавозимларида меҳнат қилган.
Аввалроқ "Ўзавтосаноат" компаниясининг собиқ раиси Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани хабар қилинган эди.