Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Хитой режаси АҚШни боши берк кўчага киритиб қўйиши мумкин — ОАВ

АҚШ Хитойнинг Украинада тинчлик ўрнатиш режасини ҳисобга олмаса, Пекин бошқа давлатларга Вашингтон Украинада тинчлик ўрнатишдан манфаатдор эмаслигини исботлашга ҳаракат қилади - ОАВ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. АҚШ ҳукумати Хитой таклиф қилган тинчлик режаси туфайли “боши берк кўчага кириб қолиш”дан қўрқмоқда, деб хабар бермоқда Bloomberg ўзининг АҚШ маъмуриятидаги манбасига таяниб.
Чунки яқинда Си Цизньпиннинг Москвага ташрифи давомида Россия ва Хитой раҳбарлари ушбу режани муҳокама қилишди ва Владимир Путин Хитой таклифига хайрихоҳлиқ билдирди. "Хитой режаси Украинда тинчлик ўрнатишга асос бўлиши мумкин", - деди Россия президенти.

"Вашингтон эса ХХР ғоясига бошидан шубҳа билан қаради ва Пекиннинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғи Россия “ютуқларини мустаҳкамлаши” имконини беришини таъкидлади. Бироқ Қўшма Штатлар Хитой режасини эътиборсиз қолдира олмайди, чунки бу Хитойга ва жанговар ҳаракатлар ва иқтисодий зарарлардан чарчаган бошқа давлатларга “Вашингтон тинчликдан манфаатдор эмаслигини” исботлаш имконини беради", — деб ёзади нашр.

Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази тадқиқотчиси Бонни Лин бу фикрга қўшилди – унинг фикрича, Хитой “АҚШни салбий кўринишда кўрсатиш” учун Вашингтон ўт очишни тўхтатишга қарши туришини таъкидлайди.
Эслатиб ўтамиз, Хитой ўзининг Украинадаги можарони ҳал қилиш режасини 24 феврал куни тақдим этган эди. Ҳужжат 12 банддан иборат бўлиб, унинг талаблари қаторида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, эскалацияни бас қилиш ҳамда Москва ва Киев ўртасидаги тинчлик музокараларини қайта бошлаш каби бўлимлар бор.
Ҳужжат эълон қилинган вақтида АҚШ президенти Жо Байден Хитой таклифи фақат Россия манфаатларига жавоб беради деб айтган эди.