“Буюк Британия Украинани заифлаштирилган уранли снарядлар билан таъминлашни режалаштираётгани билан деярли мақтанмоқда. Улар ҳатто ҳаммани бу радиоактив уран эмас, дея "тинчлантиришга" муваффақ бўлишди. Россияда оғир металнинг хусусиятларини тушунмайдиган бундай аҳмоқлар минглаб марта кам. Мен сизга бундай ифлос снарядлардан фойдаланиш оқибатларини эслатиб ўтирмайман, лекин Россияга душман бўлган давлатлар ҳатто "у" ҳарфига ҳам тутилмаслиги керак. Бир марта Ғарб ўз ҳудудларида урандан заҳарланиш оқибатларини кўрсатса, бу мавзуда гапириш истаги ўз-ўзидан йўқолади”, — деб ёзди Қодиров Telegram-каналида.
“Президентимизнинг ўлчовли ва узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсати туфайли биз санкцияларни муваффақиятли енгиб, Ғарб иттифоқига иқтисодий ва ҳарбий қаршилик кўрсатмоқдамиз”, - дейди у.