ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Тошкент вилоятидаги “Ангрен” ЭИЗда тез тайёрланадиган озиқ-овқат, алкоголсиз ичимликлар, қуритилган сабзавотлар ва чипслар ишлаб чиқарадиган йирик завод қурилади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Вьетнамнинг "Mareven Food Holdings" компанияси директори Нгуен Дуонг билан музокара ўтказди.
Қайд этилишича, йирик завод 125 миллион долларлик лойиҳа асосида қурилади ва 800 та янги иш ўрни яратилади.
Музокаралар чоғида компания маҳсулотларини қабул қилиш, Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари бозорларига тарқатиш мақсадида Тошкент вилоятида логистика маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди.