Бугундан республика масжидларида таровеҳ намози ўқилади

Таровиҳ намози вақти Тошкент шаҳри масжидларида соат 20:45 дан бошланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Бугун Ўзбекистондаги масжидларда таровеҳ намозини ўқиш бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси маълум қилди.
Рамазон тақвими 2023 — саҳарлик ва ифторлик вақтлари

“Таровиҳ намози вақти Тошкент шаҳри масжидларида соат 20:45 дан бошланади”, - дейилган хабарда.

Хабарда вилоятларда намоз вақтларидаги фарқланишдан келиб чиқиб, масжидларда таровеҳ намозини ушбу вақтга нисбатан белгилаш тавсия этилган.
Таровеҳ намози қандай адо этилиши ҳақида батафсил қуйида танишинг.

Мавзуга оид:

Рамазон ойи қачон бошланиши расман эълон қилинди.
Рамазон тақвими 2023 — саҳарлик ва ифторлик вақтлари.