https://sputniknews.uz/20230321/ramazon-ruza-uzbekiston-2023-33062238.html
Рамазон ойи қачон бошланиши расман эълон қилинди
Рамазон ойи қачон бошланиши расман эълон қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади.
2023-03-21T21:58+0500
2023-03-21T21:58+0500
2023-03-28T10:52+0500
жамият
рўза
рўза 2023
рамазон
рамазон тақвими 2023
рамазон 2023
рамазон ойи
ўзбекистон мусулмонлари идораси
мусулмонлар
рамазон ҳайити
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/998/82/9988287_0:257:2731:1793_1920x0_80_0_0_928f80eccd27d7ad55c45772530790ac.jpg
ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 март куни бошланади. Бу ҳақида Мусулмонлар идораси Уламолар Кенгаши маълум қилди.Рамазон тақвими 2023 — саҳарлик ва ифторлик вақтлариЎзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 23 март, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.Маълумот учун, бу йил Марказий Осиё давлатларида Рамазон ойи 23 март куни бошланади. Бу ҳақида Қозоғистон муфтийси Науризбай ҳожи, МО давлатлари муфтийлари ўзаро маслаҳатлашувига асосланиб хабар қилган эди. Шунингдек, 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси эса Қадр кечаси бўлиши ва 21 апрель - Рамазон ҳайити куни деб эълон қилиниши ҳам айтилган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/998/82/9988287_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_c5c470956c7f703384292467b164a3e9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рамазон рўза қачон 2023 ўзбекистон
рамазон рўза қачон 2023 ўзбекистон
Рамазон ойи қачон бошланиши расман эълон қилинди
21:58 21.03.2023 (янгиланди: 10:52 28.03.2023) Президент “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади.
ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 март куни бошланади. Бу ҳақида Мусулмонлар идораси Уламолар Кенгаши маълум қилди.
"Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди", - дейилган хабарда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 23 март, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.
Маълумот учун, бу йил Марказий Осиё давлатларида Рамазон ойи 23 март куни бошланади. Бу ҳақида Қозоғистон муфтийси Науризбай ҳожи, МО давлатлари муфтийлари ўзаро маслаҳатлашувига асосланиб хабар қилган эди. Шунингдек, 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси эса Қадр кечаси бўлиши ва 21 апрель - Рамазон ҳайити куни деб эълон қилиниши ҳам айтилган эди.