"Биз Днепр қирғоқларида жанговар позицияларимизни тайёрлаш вақтида Иккинчи жаҳон уруши давридан қолган археологик топилмаларни топиб олдик. Биз ҳам боболаримиздек мустаҳкам туриб курашамиз, уларнинг юзини ерга қаратмаймиз!", - дейди жангчи.
Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.