ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Мансур Курязов – қўғирчоқ устаси. У Хоразм вилоятидаги кичик қишлоқдан. У санъатдаги йўлини Тошкентда бошлаган ва туғилган вилоятига қайтиб, у ерда қадимий анъанавий қўғирчоқ театри санъатини қайта тиклаган.
Унинг ишлари халқаро кўргазмаларда намойиш этилмоқда, шунингдек, жаҳонга машҳур музейлар коллекцияларини тўлдирмоқда.
Устанинг ўзи аллақачон 30 дан ортиқ мамлакатларда бўлиб, у ерда Ўзбекистоннинг бетакрор санъати ҳақида сўзлаб берган.
Ҳозирда у кичик театрни бошқаради ва омма олдида чиқиш қилади. Шунингдек, у республика бўйлаб 500 дан ортиқ шогирдларига ҳунармандчилик сирларини ўргатади.
Батафсил Sputnik видеосида томоша қилинг.