Ёмғир, момақалдироқ ва сел: бугун об-ҳаво қандай бўлади?

Прогнозларга кўра, бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади. Тоғли жойларда эса сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +20-25 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +21-23 даража илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республиканинг баланд тоғларида (2000 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +10-15 даража илиқ бўлади.