ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Украина Артёмовск яқинидаги Часов Ярда қўшин тўпламоқда, деди “Россия 24” телеканали эфирида ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин.
"Аммо бу бизни қўшинларимизни ҳеч қандай тарзда тўхтата олмайди", деб қўшимча қилди у.
Пушилин, шунингдек, Украина кучлари учун Артёмовскка олиб борадиган ягона йўлни "Вагнер" гуруҳи янада кучлироқ назорат қилаётганини айтди. Шу сабабли душманга ўқ-дорилар, озиқ-овқат ва қўшимча кучларни етказиб бериш жуда қийин бўлиб қолган.
ДХР раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирча Украина ўз қўшинларини шаҳардан олиб чиқиб кетмоқчи эмас. Владимир Зеленский у ерда жойлашган аскарларни ўлимдан қутқаришга қарор қилди, дея қўшимча қилди сиёсатчи.
Артёмовск 16.03.2023
© РИА Новости
Сешанба куни УҚК олий қўмондонлиги йиғилишидан сўнг маълум бўлишича, улар Артёмовскни ушлаб туришда давом эттишга қарор қилишган. Украина қўшинлари бош қўмондони Валерий Залужний сўзларига кўра, Артёмовск мудофааси бутун Украина фронтини ушлаб туришнинг асосий элементи.
Душанба куни Украина қуруқлик кучлари қўмондони Александр Сирский Артёмовск вилоятидаги тўқнашув чизиғидаги вазият “оғирлигича қолаётганини” айтди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россия кучлари Артёмовскка олиб борувчи барча асфальтланган йўлларни қўлга киритган ёки артиллерия назорати остига олган. Баҳор келиши ва қорлар эриши бошқа йўллардан оғир техника ва юк автомобиллари ҳаракатини, яъни қўшинларга ўқ-дори ва шахсий таркиб етказиб беришни жиддий қийинлаштирмоқда. Ҳозирги кунда УҚК таъминоти Часов Яр шаҳри орқали амалга оширилмоқда.
Артёмовск ДХРнинг Киев назорати остидаги қисмида, Горловка шаҳридан шимолда жойлашган. Бу Донбассдаги Украина қўшинлари гуруҳини таъминлаш учун муҳим транспорт марказидир. Шаҳар атрофида олти ойдан ортиқ вақтдан бери шиддатли жанглар давом этмоқда.