Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 16 мартнинг асосий хабарлари

Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлигининг ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарбий" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Гряниковка, Котляровка, Берестовое, ЛХРнинг Новоселовское ва Розовка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 50 тагача ҳарбий хизматчиси, иккита автомашинаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизимини йўқ қилди.
Красный-Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ЛХРнинг Невское, Червоная Диброва, ДХРнинг Ямполовка ва Григоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманга зарба бериши натижасида УҚКнинг 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, иккита БМПси, иккита зирҳли жанговар машинаси, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва Д-30 гаубицасини йўқ қилди.
Донетск йўналишида "Жанубий" қўшинлар гуруҳи фаол ҳаракатлари натижасида душманнинг 275 нафаргача ҳарбий хизматчилари, иккита танки, иккита зирҳли жанговар машинаси, иккита пикапи, "Ураган" реактив тизими ва Д-20, "Гвоздика" гаубицалари, шунингдек АҚШда ишлаб чиқарилган М109 "Паладин" ўзиюрар тўпи йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" кучлар гуруҳи ДХРнинг Угледар, Павловка, Запорожье вилоятининг Новоданиловка ва Щербаки аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 60 нафаргача ҳарбий хизматчиларини, тўртта танкини, зирҳли автомобили, Д-20 гаубицасини ва АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизимини йўқ қилди.
Херсон йўналишида кун давомида душманнинг 35 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси, битта танки, иккита "Град" реактив тизими жанговар машинаси, шунингдек, Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 186 та ҳудудда жойлашган 93та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
ДХРнинг Камишевка қишлоғи яқинида УҚК 59-мотоўқчилар бригадасининг қўмондонлик пункти йўқ қилинди.
ДХРнинг Ясеновое қишлоғи яқинида Украинанинг С-300 зенит-ракета мажмуаси йўқ қилинди.
Константиновка аҳоли пункти ҳудудида Украинанинг "Оса-АКМ" зенит-ракета мажмуаси йўқ қилинди.
Донетск Халқ Республикасининг Минковка қишлоғи яқинида АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-50 артиллерияга қарши радари йўқ қилинди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолёти Луганск Халқ Республикасининг Нововодяное қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 самолётини уриб туширди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 8та HIMARS (АҚШ) ва "Ураган" кўп ракетали тизимларининг ва битта HARМ антирадар тизимининг ракетасини тутиб олди.
Харков вилоятининг Ивановка, Донетск Халқ Республикасининг Зелений Гай, Верхнеторетское, Григоровка, Луганск Халқ Республикасининг Креминная, Малая Кардашинка, Алёшки аҳоли пунктлари ҳудудларида Укринанинг 9та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина жами 402 та самолёт, 221 та вертолёт, 3434 та учувчисиз учиш аппарати, 414 та зенит-ракета мажмуаси, 8316 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1062 та кўп ракета тизимларининг жанговар техникаси, 4372 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 8959 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.