ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Мариуполь атрофидаги далаларда Украина Қуролли кучлари томонидан ўрнатилган миналар ва бошқа хавфли топилмалар жуда кўп.
Россиялик сапёрлар ушбу ҳудудларни синчиклаб текшириб, мина, портламай қолган снарядлар, пиёдаларга қарши миналар ва бошқа хавфли буюмлардан тозалашмоқда.
"Бу ерда ҳар 3-4 метрда шахмат тартибида танкка қарши миналар ўрнатилган, уларнинг аксарияти атрофида 3-4 тадан пиёдаларда қарши миналар ҳам бор. Бу, албатта, уларни зарарсизлантиришни қийинлаштиради. Биз бундай миналарни жойида портлатиб юборамиз", - дейди сапёрлардан бири.
Маълумот учун, Мариуполь Азов денгизи қирғоғидаги энг йирик саноат ва транспорт боғламаси. Бу ерни Украина қўшинлари мустаҳкам истеҳкомга айлантириб, узоқ вақт ҳимоя қилишга тайёрланган эди. Лекин 2022 йилнинг май ойида шаҳар тўлиқ Россия қўшинлари назорати остига ўтди. Шундан сўнг Мариуполда тинч ҳаётни қайта тиклаш бошланди. Шаҳардаги биноларнинг 15 фоизи тўлиқ вайронага айланган эди.