ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Бугун республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +28 даражагача исийди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +6-8 даража илиқ, кундузи +20-22 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2-7 даража илиқ, кундузи +8-13 даража илиқ бўлади.