ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Марказий Осиё давлатларида Рамазон ойи 23 март куни бошланади. Бу ҳақида Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, Олий муфтий Науризбай ҳожи Таганули журналистларга маълум қилди.
"Марказий Осиё давлатлари муфтийлари, фатво соҳасига масъул уламолар билан маслаҳатлашиб, илмий изланишлар натижаларини ҳам ҳисобга олиб, биз қўшма қарорга келдик. Аллоҳ таолонинг изни билан бу йил Рамазон ойи 23 мартда бошланади, 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси эса Қадр кечаси бўлади. 21 апрель - Рамазон ҳайити куни", - деди Науризбай ҳожи.
Маълумот учун, Ўзбекистонда Рамазон ойининг бошланиш санаси ҳозирча расман эълон қилинмаган. Сўнгги йилларда Рамазон ойининг бошланиши ва муҳим саналари Марказий Осиё давлаталари муфтийлари ва уламолари келишуви асосида ягона санада ўтказиб келинмоқда.