Марказий Осиёда Рамазон ойи қачон бошланиши маълум бўлди

© Sputnik/Рамиз БахтияровМечеть Хизрати-имам в Ташкенте.
Мечеть Хизрати-имам в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2023
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё давлатларида 2023 йил Рамазон ойи 23 мартда бошланади, 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси эса Қадр кечаси, 21 апрель - Рамазон ҳайити куни бўлади.
ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Марказий Осиё давлатларида Рамазон ойи 23 март куни бошланади. Бу ҳақида Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, Олий муфтий Науризбай ҳожи Таганули журналистларга маълум қилди.
Рамазон тақвими 2023 — саҳарлик ва ифторлик вақтлари

"Марказий Осиё давлатлари муфтийлари, фатво соҳасига масъул уламолар билан маслаҳатлашиб, илмий изланишлар натижаларини ҳам ҳисобга олиб, биз қўшма қарорга келдик. Аллоҳ таолонинг изни билан бу йил Рамазон ойи 23 мартда бошланади, 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси эса Қадр кечаси бўлади. 21 апрель - Рамазон ҳайити куни", - деди Науризбай ҳожи.

Маълумот учун, Ўзбекистонда Рамазон ойининг бошланиш санаси ҳозирча расман эълон қилинмаган. Сўнгги йилларда Рамазон ойининг бошланиши ва муҳим саналари Марказий Осиё давлаталари муфтийлари ва уламолари келишуви асосида ягона санада ўтказиб келинмоқда.
Янгиликлар лентаси
0