ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Бугун ҳаво ҳарорати +28 даражагача исийди, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, бугун республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+9 даража илиқ, кундузи +20...+22 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.