ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. "Ўзбекнефтгаз"га қарашли АЁҚШларда бензин нархи арзонлашди, дея хабар берди UNG Petro.
Қайд этилишича, Наврўз байрами муносабати билан "Ўзбекнефтгаз"га қарашли АЁҚШларда баҳорги махсус чегирма тақдим этилмоқда. Унга кўра, АИ 92 маркали автобензин бир литри учун 7500 сўмдан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 1,1 миллион тоннадан ошган эди.
Аввалроқ маҳаллий ва импорт АИ-80 русумли автобензин учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилгани маълум қилинган эди.