Бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошди

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Медиабанкка ўтишРабота АЗС, иллюстративное фото
Работа АЗС, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2022
Oбуна бўлиш
Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,3 % га ошган.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 1,1 миллион тоннадан ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
“Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,3 % га ошган”, дейилади хабарда.
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
— Автомобиль бензини – 1,1 млн. тонна;
— Кўмир – 4,8 млн. тонна;
— Нефть – 721,2 минг тонна;
— Газ конденцати – 1,2 млн. тонна;
— Енгил автомобиллар – 275 677 дона;
— Автобус – 1 125 дона;
— Юк автомобиллари – 3 686 дона;
— Автомобиль двигателлари – 208,8 минг дона.
Янгиликлар лентаси
0