ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Жорий йилнинг 11 март куни Тожикистон Республикасининг "Лўхтак" театр жамоаси Бухорога хизмат сафари билан ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазирлиги маълум қилди.
Ташриф давомида Бухоро вилоят қўғирчоқ театри ва Филармонияси бадиий жамоалари ўз чиқишлари билан меҳмонларнинг кўнглини хушнуд этди.
Қайд этилишича, Тожикистон театр жамоаси 19 март кунига қадар Бухорода бўлади. Сафар давомида болалар учун “Шўх малика” спектакли намойиш этилиши ражалаштирилган.
Sputnik Тожикистоннинг ёзишича, тадбирлар Наврўз байрами муносабати билан ўтказилмоқда. Барча спектакллар икки тилда - тожик ва рус тилларида бўлиб ўтади.
Саёҳат ҳар икки давлат Маданият вазирликлари кўмагида амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил ноябрь ойида Бухоро вилоят қўғирчоқ театри актёрлари гастроль сафари билан Тожикистон пойтахтига ташриф буюрганди.