Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишга монелик қилувчи ҳолатлар аниқланмади

Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишга монелик қилувчи ҳолатлар аниқланмади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Қонунчилик палатаси қарорининг (иловалари билан) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишга монеълик қилувчи ҳолатлар аниқланмади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарорининг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суд мажлисида айтиб ўтилди.
"Конституциявий суд раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов: Конституциянинг янги таҳрирдаги лойиҳаси амалдаги Конституция, бошқа ҳамма қонунлар ва Ўзбекистоннинг халқаро ҳужжатларига тўлиқ мос келади", - деди Конституциявий суд раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.
Президент Конституцияни янгилашга оид қонунни имзоламайди.
Ҳужжатни фақатгина Сенат маъқуллаши керак. Конституциявий ўзгаришлар референдум натижалари эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Конституциявий суд иш бўйича қарор қабул қилиш учун маслаҳатхонага кириб кетди.