Ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланади?

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-22° илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-19° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.