Ўзбекистон бўйлаб авто-мото саёҳат экспедиция челленжи ўтказилади

19-21 март кунлари Жиззах вилоятининг Зомин, Фориш, Арнасой туманлари бўйлаб саёҳат экспедицияси ташкил этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Жорий йил давомида Ўзбекистоннинг туристик масканлари бўйлаб авто-мото саёҳат экспедиция челленжи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги маълум қилди.
Челленж Маданият ва туризм вазирлиги, Ўзбекистон авто-мото туризм ассоциацияси ҳамда “Дунё бўйлаб” телеканали билан ҳамкорликда ўтказилади.
Челленж доирасида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан 19-21 март кунлари Жиззах вилоятининг Зомин, Фориш, Арнасой туманлари бўйлаб саёҳат экспедицияси ташкил этилади.
Таъкидланишича, асосий мақсад – жамоавий ва мустақил равишда саёҳатга чиқишни тарғиб қолиш, туризм маданиятини шакллантириш, ички ва ташқи туризм салоҳиятини ошириш.